img

24.5.2022

Филиалда хорижий ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий кадрларни чет элда малакасини ошириш ҳамда хорижий ...

Филиалда хорижий ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий кадрларни чет элда малакасини ошириш ҳамда хорижий мутахассисларни филиал фаолиятига жалб этиш бўйича амалга ошираётган ишлари ҳолати;

Филиалда ўтган давр мобайнида хорижий давлатлардан 2021 йил 16-17 март кунлари Қозоғистон Республикасининг Остана шаҳридан профессор Д.Полумисков, июн ойида эса  Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳридан профессор А.К.Мечников ва  2022 йилнинг 28 апрел куни Туркия давлатининг Истанбул шаҳридан профессор Шевкет Гургулу билан биргаликда маҳорат дарслари ўтказилди. Бундан ташқари жорий йил мобайнида  коронар артерияларни стентлашда мураккаб ҳолатлар, электростимулятор ўрнатиш, РЧА амалиётларини ўтказиш, юрак туғма нуқсонларини котетер орқали даволаш каби амалиётларни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик ва Электро физиологик текширувлар бўлимининг етакчи мутахасислари билан  биргаликда 5 маротаба  маҳорат дарслари  ўтказилмоқда.