Тиббиёт туризми

Бош саҳифа / филиал ҳақида / тиббиёт туризми

Филиалда Тиббий туризм бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4055-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 9 январдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббий туризм йўналиши бўйича олиб борилаётган фаолиятни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 5-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, мақсадида, Тиббиёт туризми соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган замонавий юқори технологик тиббий хизматлар турларини ва сифатини янада ошириш ва тиббиёт соҳасида эришилган ютуқ мавжуд имкониятлар ва салоҳиятни аҳоли орасида ва чет эл давлатларда тарғиб этиш ва хизмат кўрсатиш бўйича 2019 йил 18 сентябрда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2019-2020 йилларда тиббий туризмни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ижро учун қабул қилиниб тиббий туризмни ривожлантириш бўлими ташкил этилди. Марказ штат жадвалида тиббий туризмни ривожлантириш менеджери 0.5 ставка ташкил этилган. Филиалда кўрсатиладиган тиббий хизматлар номенклатурасини, янги замонавий даволаш ва диагностика усуллари тарғиб этиш йўли билан чет эллик фукороларни даволанишга жалб этиш режалаштирилган.

Тиббий туризмни ривожлантириш мақсадида чет элдан марказга келаётган фуқоролларни ва уларнинг кузитувчиларига қўлай шароит яратиш ва даволаш бўйича сервиз хизматлари комплекси билан боғлик масалалар хал қилина бошланди.

Филиалда олиб борлаётган тиббий хизматлар тўғрисида реклама маълумотлари: “Саломатлик пакет I II III”, беморлар учун тез тиббий ёрдам номли рўйхати, Жиззах мехмонхоналар рўхати, вилоятдаги экскурсиялар учун кириш маълумотлари ва юрак саломати учун соғлом овқатланиш ҳақида маслаҳатлар буклетлар ўзбек тилида жами 3 минг нусхада тайёрланиб доимий равишда кўргазмаларда даволанишга келган фуқароларига тарқатиб борилмокда.

Кўргазмаларда реклама роликлар, буклетлар тайёрланиб тарқатилган. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг ҳар бир бўлимида чет эл фуқароларига мўлжаланган бир хона икки кишига мўлжаланган жойлардан жами 8 хона 16 кишига ташкил этилган. 8 та жами 16 кишига мўлжаланган барча хоналарга телевизор, холодилник, кондиционер ювиниш хонаси, хожатхона, иссиқ сув совуқ сув ташкил этилган.