Сурункали юрак етишмовчилиги ва аритмология

Бош саҳифа / Бўлимлар / Стационар / Сурункали юрак етишмовчилиги ва аритмология

Сурункали юрак етишмовчилиги ва аритмология

Сурункали юрак етишмовчилиги ва аритмология бўлими ҳар хил турдаги ритм ва ўтказувчанлик бузилишларига тегишли долзарб муаммолар билан шуғулланади. Бўлимда миокард инфарктини ўтказган, суврункали юрак етишмовчилиги ва хар хил турдаги кардиомиопатиялар билан огриган беморларга алоҳида эътибор берилмоқда, чунки бу касаллик кўпинча хар хил турдаги ритм бузилишлар билан асоратланади ва касаллик оғир кечишидан далолат беради. Сўнги йилларда Q-тўлқинли миокард инфаркти билан хасталанган беморларда тўсатдан ўлим хавф омиллари, миокард инфаркти рецидивлари, юрак ишемик касалликларини ривожланишини аниқловчи прогностик алгоритмлар, юқори самарали даволаш схемалари ва бўлмачалар фибриляцияси профилактикаси ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу булим замонавий функционал-диагностик асбоб ускуналар (24-соатли ЭКГ мониторинг, ЭКГ ускунаси, ВЭМ текширувлар) билан жиҳозланган.

Юқори сифатли кадрлар халқаро стандартларга асосланган текширувлар ва даволаш чора тадбирларини амалга оширишмокда. Бўлимда асосий илмий-амалий изланишлар ҳар хил турдаги ритм ва ўтказувчанлик бузилишларини ташхислаш, кардиомиопатиялар ривожланиш патогенетик механизмларини ўрганиш ва янги даволаш усулларини яратишга қаратилган.

Кўпчилик холатларда тўсатдан юрак уриб кетиш хуружлари (пароксизмал тахиаритмия), ёш ва ўрта ёшдаги беморларда кузатилади. Қисқа муддатли хушдан кетиш ҳолатларини келтириб чиқарадиган сабабларни мазкур лабораторияда аниқлаш имконияти мавжуд. Аммо фонендоскоп, тонометр, электрокардиограф ва баъзи холларда ЭхоКС билан чекланган шифокорлар мазкур белгиларни аниқлай олишмайди. Ҳар хил ритм ва ўтказувчанлик бузилишларини самарали ташхислаш учун қуйидаги махсус текширув усуллари зарур: ЭКГни 24 соатлик Холтер мониторлаш, Юрак ритми вариабеллигини ўрганиш, Велоэргометрда ёки югуриш йўлакчасида (тридмел тест) юкламали синамалар ўтказиш, Шахсни психологик профилини ўрганиш.

Бўлимда қисқа вакт ичида зарур бўлган барча текширувлар, самарали антиаритмик давони танлаш ва асосий касалликни даволаш чора тадбирлари амалга оширилади.