Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими

Бош саҳифа / Бўлимлар / Юқори технологик амалиётлар бўлимлари / Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик

Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими

Юрак-қон томир касалликлари Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик бўлими 20 уринга мулжалланган булиб 2020 йил 27 ноябрь ойида ташкил этилган. Бўлим икки қисмдан ташкил топган бўлиб, стационар бўлим ва катетерлаш лабораториясидан иборат;

Бўлимда доимий равишда жами 4 та шифокор, шундан 3 таси рентген-эндоваскуляр жарроҳ 1 та кардиолог шифокор, 8 та хамшира, 3 та тиббиёт оғаси ва 6 та кичик тиббиёт ходими иш фаолиятини олиб боради;

Стационар даволаниш бўлими жами 20 та, шундан 2 таси интенсив койкадан иборат;

Беморларни госпитализация қилиш жараёни.

Бюджет ёки ордер асосида ёткизилувчи беморларни госпитализация қилиш жараёни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалини маслаҳат поликлиникаси оркали амалга оширилади.

Беморларда ўтказиладиган диагностик текширув усуллари

Электрокардиография

ЭхоКГ

Қорин бўшлиғи УТТ

Рентгенография

Велоэргометрия ва Тредмил тест

СМАД

Холтер ЭКГ мониторинги

БЦА доплер УТТ

Коронарография

Катетерлаш лабораторияси 2020 йилнинг 27 ноябрь кунидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган. Катетерлаш лабораториясида 2021 йил бошидан 18 маротаба маҳаллий РИКИАТМ етакчи мутахасислари ва 3 маротаба хорижий Туркия, Россия, Қозоғистон давлатларининг етук мутахасисслар билан биргаликда маҳорат дарслари ўтказилди;

Санитар-окартув ишлари:

Йил бўйича шифокор ва ҳамширалар томонидан “Соғлом турмуш тарзи” ва соматик касалликлар профилактикаси, «Ўпка юрак реанимацияси» ва «Шошилинч ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш», «COVID-19» мавзуларида ҳамширалар ва кичик тиббиёт ходимлари ўртасида семинарлар ўтказилиб борилади.