Юқори технологик амалиётлар бўлимлари

Бош саҳифа / Бўлимлар / Юқори технологик амалиётлар бўлимлари / Кардиожарроҳлик

Кардиожарроҳлик бўлими

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида юрак қон-томир касалликларини юқори технологик даволашни ташкиллаштириш асосида Кардиожарроҳлик бўлими 2021 йил май ойидан бошлаб фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда бўлим юрак-қон томир тизими патологиялари бўйича очиқ  жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун керакли бўлган аппарат ва жиҳозлар билан таъминланган. Сунъий қон айланиш аппарати, сунъий нафас ва наркоз аппарати,  флоуметр, КИХ аппаратлари ва жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун макро ва микрохирургик инструментлар шулар жумласидан.

Бўлим 20 ўринли ётоқ ҳажмига эга. Беморларга 4 кишилик стандарт ва 2 кишилик люкс палаталар тақдим этилади. Бўлимда маҳаллий ва чет элда малака ошириб қайтган шифокор ходимлар, жумладан, 3 та кардиожаррох, 4 та анестезиолог-реаниматолог ва 1 та кардиологдан иборат шифокорлар  жамоаси беморларга юқори малакали тиббий хизматни кўрсатмоқдалар.

Бўлим фаолиятини бошлагандан буён 150 дан ортиқ (май 2022 ҳолатига) очиқ юракдаги амалиётлар ўтказилди.

Ҳозирги кунда кардиожарроҳлик бўлимида йўлга қўйилган очиқ юракдаги жарроҳлик амалиётлари:

Аорта-коронар шунтлаш ишлаб турган юракда;

Аорта-коронар шунтлаш ва юрак аневризмаси пластикаси;

Юрак клапанларини протезлаш ва пластикаси;

Катталарда туғма юрак нуқсонларини бартараф этиш амалиётлари;

Юракдаги қўшма патологиялар коррекцияси;