Кардиореанимация

Бош саҳифа / Бўлимлар / Кардиореанимация

Кардиореанимация бўлими

Бўлим ўткир миокард инфаркти, номуқим стенокардия, мураккаб аритмия, юрак етишмовчилиги бор ва юрак тож томирларини стентлаш амалиётидан кейин беморларни даволаш билан шуғулланади. Ушбу барча ҳолатлар мунтазам кузатувни талаб килади ва бемор ҳаётига катта хавф солади, шунга асосан бўлимнинг барча ишлари яъни замонавий тиббий жиҳозлар ва беморлар учун шароитлар яратилган. Бўлим унга кўра доимий монитор кузатув тизими билан ёритилган. 1-2 беморларга мўлжалланган бир неча жонлантириш палаталари мавжуд, жонлантириш бўлими 6 ўриндан иборат. Бўлим шифокорлари тромболитик терапия ўтказиш усули (томир ичидаги тромбни эритувчи) ҳамда номуқим стенокардияда, ўткир миокард инфарктини медикаментоз олдини олиш малакасига эгалар. Малакали ҳамширалар доимий назорат, даволаш ишларини олиб борилиши ва беморлар умумий кузатувини таъминлаб боради.

Беморлар ҳар куни филиал директори т.ф.д. Н.А. Курбанов томонидан кўрикдан ўтказилади. Беморларни невропатолог, уролог, эндокринолог , нефролог шифокорлари томонидан консультацияси мунтазам ўтказилади.

Бўлимда ўткир миокард инфаркти ва унинг асоратлари: ўпка шиши, шок, юрак тўхташи ва мураккаб аритмиялар, инфаркт олди ҳолатидаги беморлар, юрак нуқсони, гипертония фонидаги юрак етишмовчилиги бор оғир беморларни даволаш учун барча имкониятларга эгадир.

Филиалда кислород станцияси мавжуд булиб, булимлар 24-соат мобайнида кислород билан таминланади. Жонлантириш бўлимининг ҳар бир хонасида замонавий консол билан таминланган бўлиб (кислород, вакум, хавони босим билан бериш мавжуд). Бундан ташқари оғир беморларга кислота ишқор мувозанатини аниқловчи тиббиёт жиҳози ишга туширилган. Бизнинг қўл остимизда: динамикада электрокардиографик текшируви, 24-соатлик кроват олди ЭКГ мониторлаш, вақтинчалик кардиостимуляция, дефибрилляция, ўпка - юрак реанимацияси усуллари ишлаб турибди.Беморларга суъний нафас бериш учун ИВЛ аппарати, (Cirrus-C1) ҳамда беморларга дориларни аниқ юбориш учун (Инфузиомат) дозиметрлар мавжуддир.