Филиал ҳақида

Бош саҳифа / Филиал ҳақида

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази (РИКИАТМ) Жиззах филиали 100 уринга мулжалланган булиб, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 30-31 март кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари хамда 3507-сон қарорига асосан Жиззах вилояти кардиология диспансери негизида барпо этилди.

Филиал ташкил этилишининг асосий мақсади халқаро стандартлар асосида аҳолига курсатилаётган кардиологик ёрдамни жахон андозалари даражасига кўтариш, кардиологик беморларни даволаш ва диагностика қилишнинг замонавий усулларини соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ этишдан иборат.

РИКИАТМ Жиззах филиали асосий вазифалари:
- замонавий диагностика усулларини жорий этиш ва юрак-қон томир тизими касалликларига чалинган беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- мавжуд тиббиёт ускуналари ва жиҳозларини доимий равишда янгилаб туриш ва модернизация қилиш, марказни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, жаҳон ютуқлари даражасида ихтисослашган юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга имкон бериш;
- асосий юрак-қон томир касалликлари (юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, сурункали юрак етишмовчилиги, кардиомиопатиялар, юрак ритмининг бузилиши, артериал гипертензия, юракнинг тугма ва ортирилган нуксонларини кардиожаррохлик йули билан коррекция килиш, коронар тож томирларда стентлаш амалиётларини ва юрак аритмияларини радиочастотали абляция усулида бартараф килишни амалга ошириш) билан касалланган беморларнинг профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича ўз илғор усул ва технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;
- артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги ва уларнинг ривожланиш хавф омиллари (тамаки чекиш, кам харакатлилик, спиртли ичимликларга ружу куйиш, ортиқча вазн ва бошқалар) олдини олиш бўйича вилоятда мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
- етакчи кардиологик тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, марказ тиббиёт ходимларининг малакасини доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш.