Поликлиника

Бош саҳифа / Бўлимлар / Поликлиника

Филиалда 100 катновга эга маслахат поликлиникаси фаолият юритмокда. Маслаҳат поликлиникасида катта тажрибага эга юқори малакали олий тоифали кардиолог шифокорлар мехнат килмокда. Лозим бўлганда филиалнинг барча етакчи мутахассислари, филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Н.А.Курбанов билан маслаҳатлашиб борилади. Поликлиниканинг асосий вазифаси вилоят аҳолиси орасида юрак ҳасталиги ривожланишининг хавф омилларини ўрганиш, уларни ўз вақтида бартараф қилиш, касалликни эрта аниқлаш ва даволаш-диагностика усулларини жаҳон андозалари даражасига кўтаришдир. Поликлиника ихтиёрида юрак-қон томир тизими ҳолатини баҳолашга, беморларга эрта ва аниқ ташхис қўйишга имкон берувчи замонавий диагностика ускуналари, хусусан, дунёнинг етакчи компанияларининг ултратовушли диагностика ускуналари “Sono-Ace-X8”, “My-Lab-Omega” (Италия), биокимёвий автоматик анализатор “BS-380”, кислота-ишқор мувозанатини таҳлил қилувчи анализатор “RAPID-Point-500” Siemens (Германия), Гемотологик анализатор “КТ-6300” (Япония), рақамли рентген диагностик аппарат Radspeed Pro (Япония), юрак фаолиятини сутка давомида кузатиш имконини берувчи “Кардиосенс” Холтер монитори, Юракни жисмоний зўриқишга чидамлилигини аниқловчи “Cardiovit 104PC” ВЭМ аппарати (Германия), Тредмил “SE-1515” (Германия), ЭКГ-“BTL-08SD”, “NIHON KOHDEN ECG-2150-2” (Япония) , Электрокардиограф “ЭКЗТ-12-01” геолинк мавжуд (Япония). Маслаҳат поликлиникаси амбулатор ҳамда стационар шароитда даволанадиган беморларга хизмат кўрсатади.

Имкониятлар

Филиал ходимларининг юқори малакаси нафақат юрак-қон томир фаолияти бузилишини ўз вақтида аниқлашга, балки амбулатор шароитда миокард инфарктидан сўнг, юрак аритмиялари, сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд, коронар тож томирлари стентлаш амалиёти, мураккаб юрак очиқ жарроҳлик амалиётидан кейин беморларни узоқ муддатли кузатув ва даволашни амалга оширишга имкон беради.