img

29.4.2022

40 ёшдан ошган аҳоли йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувидан ўтказилади

 2022  йил  26  январь  куни  Президентимиз  томонидан “Юрак-қон  томир  касалликларининг  олдини  олиш  ва  даволаш  сифатини  ошириш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарори  имзоланди.

Республика  ихтисослаштирилган  кардиология  илмий-амалий  тиббиёт  маркази  Жиззах  филиали  директори, тиббиёт  фанлари  доктори  Нурали  Курбанов  мазкур  қарор  ижросида  борасида  филиалда  олиб  борилаётган ишлар  ҳақида  мухбиримизга  қуйдагиларни  гапириб  берди.

Кейиги  йилларда  дунё  миқиёсида  юрак-қон  томир  касалликлари   тобора  кўпайиб  бормоқда.  Таассуфки,  ҳасталик  ногиронликка  чалиниш ва  ўлимнинг  асосий  сабабларидан  бири  бўлиб  қоляпти.  Мамлакатимиз  бўйича  ушбу  касаллик  туфайли  вафот  этганлар  умумий  соннинг  қарийиб  60%  ташкил  қилмоқда.

    Ҳозирги  кунда  Жиззах  вилоятида  катта  ёшдаги  55  мингдан  зиёд  бемор  шу  касалликка  чалинган. Ачинарлиси  455  нафар  ёш  бола  туғма  брак-нуқсони  борлиги  учун  кардиожарроҳлик  амалётига  муҳтож. Давлатимиз  раҳбарининг  юқоридаги  қарори  мамлакатимизда  инсон  қадр-қиммати  ҳар  нарсадан  устунлигини  ёрқин  ифодаси  бўлиб,  унинг  амалий  ижроси  мазкур  муаммолар  ечимига  қаратилганлиги  билан  аҳамиятли.  

    Қарорга  асосан  вилоятимиздаги  40 ёшдан  ошган  аҳолини  оилавий  поликлиника  ва тиббиёт  бирлашмалари   орқали  йилига    камида  бир  марта  манзилли  скрениг  текширувларидан  ўтказиш  амалга  оширилади. Ушбу  лойиҳани  амалга  ошириш  учун  бирламчи  тиббий-санитария  ёрдами  муассасаси шароитида сўровномалар шунингдек антропомитирия ЭКГ  текшируви  ёрдамида  одамлардаги  умумий  холестерин  миқдори  аниқланди.  “Д” назоратига  олинганларини  ва  юқори  технологик тиббий  хизматга  муҳтож  беморларни  стационар  шароитда  керакли  равишда  даволаш  ташкил  этилади.

      Вилоятнинг  барча  туманларини  қамраб  олувчи  кардиологик  беморларнинг  электрон  маълумотлар  базасини  босқичма-босқич  жорий  этиш  ва  рақамлаштириш  ишлари  амалга  оширилади 13  та  марказий  куп  тармоқли  ва  108 та  оилавий  поликлинка  компютер  ва  принтерлар  билан  жиҳозланади   ҳамда  муассасаларнинг  локал  тармоғи  яратилган.

      Кўп  тармоқли  марказий поликлиникаларда белгиланган стандартлар асосида барча кардиологлар хонаси жиҳозланади. Филиалнинг 2 нафар мутахассиси хорижий  давлатларда малака оширишган.

      2017 йилда вилоят кўп тармоқли  касалхонаси қошида   20 кишига мулжалланган кардиология биноси қурилиши бошланган эди. Давлатимиз  раҳбари 2018 йилда Жиззах вилоятига ташрифи  чоғида  мазкур  бўлимни  100 ўринга  айлантириб,  Республика ихтисослаштирилган   кардиология  илмий-амалий  тиббиёт  марказининг  Жиззах филиали  ташкил этиш  тўғрисида  кўрсатма  берган  эди.

       Бугунги  кунда  филиалда  беморларнинг стационар даволаниши ва диагиностикаси  учун барча шароитлар мавжуд. Шунингдек  100 қатновга  мўлжалланган Маслаҳат поликлиникаси, Лаборатория, Қабул-диагностика бўлими,  Қабулхона ишлаб  турибди. Филиал томонидан 122 турдаги пуллик  хизмат  кўрсатилади. 80% хизмат хўжалик 20% хизматлар  бюжет  ҳисобидан қопланади.

    2020 йил декабр ойидан  бошлаб филиалда  Юқори-қон томирлари  жарроҳлик  амалиётлари  ўтказилиб келинмоқда. Рентген-эндоваскуляр жарроҳлик йўналиши бўйича 2021 йил 16 мартда  Қирғистонлик  Димитрий Попумисиев иштирокида,  3 июнда  эса Санкт-Петербург  шаҳридан  келган  тажрибали мутахассис Александр Каледин иштирокида маҳорат дарслари  ўтказилди.               2021 йилда филиалда  10 турдаги  юқори  технологияли 1000 дан зиёд кардиожарроҳлик амалиётлари бажарилди. Ушбу амалиётларни бажаришда Россиянинг нуфузли клиникаларида меҳнат қилган 5 нафар етук ватандошимиз филиалга ишга таклиф қилиниб, тегишли маош ва уй-жой билан таъминланди. Юрак-қон касалликлари маълум бир ёш ёки жинсга хос эмас. Бироқ, самарали ва ўз вақтида чора кўрилса касалликка чалиниш хавфи ёки унинг асоратлари камаяди касалликнинг бошланғич даврида беморда унинг белгилари намоён бўлмайди ёки беморни безовта қилмайди. Шу боис, соғлиғини ҳар бир одам вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туриши зарур. Хасталик аниқланганда, даволаш ва диагностика тадбирларини ўтказиб, касалликнинг авж олиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш керак .Шунингдек ҳозирги глобаллашув даврида, экологик муҳитни ўзгариши ичимлик ва чекиш каби зарарли одатларга берилиш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ юрак-қон томир касалликлари туғма турларининг келиб чиқишига асосий сабаб бўлмоқда.

Юрак-қон томир касалликларига чалинмаслиги учун соғлом турмуш тарзини қарор топдириш, фаол  жисмоний ҳаракатда  бўлиш, ақлий ва жисмоний меҳнатни меъёрида олиб бориш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш талаб этилади. Мазкур кўрсатмаларга амал қилиш, нафақат юрак-қон томир касалликларнинг олдини олишда балки жамиятта аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш  муҳум  аҳамият  касб этади.